20:50 / 19.05.2016
4206

Тошкентда Ўзбекистон ревматологларининг I съезди бўлиб ўтди

Пойтахтимизда Ўзбекистон ревматологларининг I съезди бўлиб ўтди. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент тиббиёт академияси, Республика ревматология маркази ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда олимлар, шифокорлар, хорижий давлатлардан мутахассислар иштирок этди. Бу ҳақда «ЎзА» хабар бермоқда.


Ревматология хизматининг асосий вазифаси касалликни барвақт аниқлаш ва даволаш бўйича самарали усуллар ишлаб чиқишдир. Шу мақсадда олим ва мутахассислар мамлакатимиздаги бирламчи тиббий-профилактика муассасалари шифокорлари орасида тиббиёт янгиликларини кенг ёйиш, касалликларнинг олдини олиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида маҳорат машғулотлари, семинар-тренинглар ўтказиб келмоқда.  

Тадбирда ревматология соҳасида мамлакатимизда ва жаҳонда  эришилаётган ютуқлар, диагностика, ташхис қўйиш, даволашнинг замонавий усуллари, янги дори воситалари, тиббий-профилактика тадбирларини ташкил этишнинг аҳамияти ҳақида маърузалар тингланди. Соҳада қўлланилаётган янги тиббий технологиялар ва дори воситалари кўргазмаси намойиш этилди.

Top