07:24 / 20.05.2016
9085

20 май: тарих саҳнасида...

20 май— Жорий тақвим бўйича 2016 йилнинг 140-куни.

ВОҚЕАЛАР:

2006 йил. Иқтисодий ҳамкорлик масалалари бўйича Ўзбекистон-Япония давлатлар ўртасида саккизинчи мажлиси якунланди. 
1995 йил. Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида Ўзбекистон кунлари очилди.
1996 йил. Тошкентда “Яқин Шарқ ва МарказиЙ Осиё маданиятларининг ўзаро бойиш йўли” мавзуида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

1900 йил.  Францияда II Олимпиия ўйинлари бошланди.

2009 йил. Донецкнинг «Шахтёр» футбол клуби ўз тарихида илк бор УЕФА Кубогини қўлга кирити.

ТАВАЛЛУДЛАР:

1799 йил. Атоқли француз адиби Оноре де Бальзак,
1804 йил. Жаҳон мумтоз мусиқаси етакчиларида бири, рус композитори Михаил Глинка,
1851 йил. Немис ихтирочиси, биринчи овоз ёзиш ускунаси—граммофонни яратган Эмиль Берлинер,
1882 йил. Норвегиялик ёзувчи, 1928 йилги Нобель мукофоти соҳибаси Сигрид Унсет,
1923 йил. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Сарвар Азимов, 
1981 йил. Испания миллий футбол терма жамоаси дарвозабони Икер Касильяс,
1982 йил. Чехия миллий футбол жамоаси даврозабони  Петр Чех.

Top