06:25 / 20.05.2016
4931

ФИФА ҳаками Азиз Асимов Таиланддаги «Қирол Кубоги» мусобақасига таклиф олди

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Азиз Асимов ҳар йили анъанавий тарзда Таиландда ўтказиладиган "Қирол Кубоги" (King’s Cup) турнири учрашувларини бошқариб бориш учун таклиф олди, деб хабар берди Ўзбекистон футбол федерацияси.

Мазкур турнирда Асимовга ўзбекистонлик ФИФА лайнсмени Алишер Усмонов ёрдам беради. Бу йилги мусобақада, ўзбекистонлик икки нафар реферидан ташқари, Малайзия, Сингапур, Қатар шунингдек, Мьянма давлатларидан ҳам бир неча нафар реферилар ишлайдилар.

Маълумот ўрнида, бу йилги Қирол Кубоги баҳслари 3-5 июнь кунлари бўлиб ўтади. Таъкидлаш жоиз, мазкур турнирда мезбон – Таиланддан ташқари, БАА, Иордания ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2018 3-саралаш босқичидаги рақиби Сурия терма жамоалари иштирок этишади.

Top