17:04 / 20.05.2016
7330

Қирғизистон Оролни қутқаришда вақтинча қатнашмайди

Қирғизистон Оролни қутқариш Халқаро жамғармаси (ОҚХЖ) фаолиятида ўз иштирокини “музлатиб” қўйди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги сайти маълумотига таяниб 24.kg хабар қилди

Манбага кўра, Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Динара Кемелова Европа Иттифоқи – Ўрта Осиё юқори даражали Мулоқотда иштирок этди. Учрашувда Марказий Осиё минтақаси мамлакатлари ташқи ишлар вазир ўринбосарлари йиғилди. 

Маълумотлар бўйича, Динара Кемалова Марказий Осиёда сув-энергетика ҳамкорлиги муаммоларига, жумладан, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси фаолиятига эътибор қаратди. Унингча, жамғарма минтақанинг алоҳида давлатларида сувдан фойдаланиш ва эҳтиёж гидроэнергетик аспектларини инобатга олмайди. Қирғизистон томонидан таклиф этилган ислоҳотлар ОҚХЖ томонидан бир неча бор амалга оширилмаган. Шунинг учун Қирғизистон ОҚХЖ ва унинг бўлинмалари фаолиятида ўз иштирокини музлатишга қарор қилди.

Top