06:19 / 20.05.2016
5166

Макка шаҳрида янги кузатув маркази очилиши режалаштирилмоқда

Саудия Арабистони ҳукумати томонидан Макка аҳли ҳамда зиёратчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида янги кузатув маркази очилиши режалаштирилмоқда. 

Ушбу марказда 1600 га яқин инглиз тилида эркин сўзлаша оладиган мутахассислар фаолият олиб борадилар. 

Улар 18 мингдан ортиқ видеокузатувларни назорат қилиш билан шуғулланадилар. Шунингдек, турли фавқулодда вазиятларни ҳал этиш учун тезкор 911 рақамли қўнғироқ ҳам жорий этилади, деб хабар бермоқда Muslim.uz портали.

Top