15:04 / 20.05.2016
2915

Пан Ги Мун қочоқлар масаласида бирдамлик инқирозини қайд этди

БМТ бош котиби Пан Ги Мун миграцион инқироз билан боғлиқ муаммолар бўйича масъулиятни глобал тақсимлашнинг муҳимлигини таъкидламоқда. Бу ҳақида “Коммерсантъ” газетаси маълум қилди.

“Бу кўп сонли қочоқлар инқирози эмас, бу бирдамлик инқирози. Бутун дунёдаги қочоқларнинг деярли 90 фоизи ривожланаётган мамлакатларда қўним топишди. Саккизта давлат бутун дунёдаги жами қочоқларнинг ярмидан кўпини қабул қилмоқда. БМТнинг хайрли мақсадларда жўнатаётган 75 фоиз воситалари атиги ўнта давлат томонидан ажратилади”, - дея таъкидлайди Пан Ги Мун. 

Унинг сўзларига кўра, агар масъулият тенг тақсимланса, қочоқларни қабул қилаётган мамлакатларда ҳеч қанақа инқироз бўлмасди. 

 “Биз ёрдам кўрсатиш учун зарур воситаларга эгамиз ва кўп сонли қочоқлар ва муҳожирлар оқимини бошқариш учун нима қилиш кераклигини яхши биламиз. Бироқ қўрқув ва савиясизлик бизга жуда халақит бермоқда. Инсонларнинг эҳтиёжлари иккинчи даражага ўтиб қолмоқда ва ксенофобия овози ақл овозидан баландроқ жарангламоқда”, - деб ҳисоблайди БМТ бош котиби. 

“Бу инқироз билан курашда олд қаторларда” турувчи мамлакатлар, мақола муаллифларининг таъкидлашича, мазкур муаммони ҳал қилиш учун қўлдан келганча ҳаракат қилишмоқда. 

Пан Ги Мун 23-24 май кунлари Истанбулда ўтказиладиган гуманитар масалаларга бағишланган Бутунжаҳон саммити давлатлар ва бошқа субъектлар томонидан аҳолини ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорликда ишлашни йўлга қўйишга доир янги мажбуриятларни олиш имкониятини қидиришга бағишланишини маълум қилди. 

“Мен 19 сентябрда бўлиб ўтадиган Бош ассамблея мажлиси қочоқлар ва муҳожирларнинг энг долзарб муаммоларига ечим топишга йўл кўрсатиб беришига ҳамда дунё етакчилари ушбу масалалар бўйича глобал ҳамкорликни кенгайтиришга доир мажбуриятларни ўз зиммаларига олишига умид қиламан”, - дея таъкидлади БМТ бош котиби.

Top