12:46 / 20.05.2016
17659

Ўзбекистоннинг Туркманистонда тайинланган янги элчисини мамлакат президенти қабул қилди

19 майда Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистоннинг мамлакатга янги тайинланган элчиси Акмалжон Қўчқоровни қабул қилди. У президентдан ишонч ёрлиғини қабул қилиб олди. Бу ҳақда Туркманистон ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Акмалжон Қўчқоров Гурбангули Бердимуҳаммедов ва бутун туркман халқига Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг самимий саломини етказди.

Туркманистон Президенти, ўз навбатида, элчининг янги лавозими билан муборакбод этаркан, икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган фаолиятига омад тилади.

Top