11:59 / 21.05.2016
11675

АҚШ ҳарбий денгиз кучлари сафига янги ҳарбий кема қабул қилди

Ғаройиб кўринишга эга "Зумволт" (USS Zumwalt) ҳарбий кемаси АҚШ ҳарбий денгиз кучларининг янги ҳужумчи кемаси ҳисобланиб, Женэрал Дайнэмикс (General Dynamics) томонидан қуриб, фойдаланишга топширилди. 

Адмирал Элмо Зумволт шарафига номланган ҳарбий кема, турли текширув ва синовлардан сўнг, шу йилнинг 15 октябрь куни тўлиқ ҳарбий навбатчиликка қабул қилинади. 

Узунлиги 183 метр ва сиғими 15,700 тонналик ҳарбий кема радарларга деярли кўринмас ва тўлқинларга қарши тумшуғининг ўткир бурчакли экани сабаб шовқинсиздир.

АҚШ мудофаа маҳкамаси учун, салкам 3 млрд долларга тушган Зумволт, 78 мегаватт электр энергияси ишлаб чиқиб, электромагнитли қуроллар ва бошқа электр қуроллар, кемага ўрнатилган юқори технологияларни зарурий энергия билан таъминлай олади. 

Янги авлод Zumwalt кемаси 100 километрдаги нишонга ура оладиган қуроллар жойланади ва кемаларга қарши торпедолардан ташқари, Tomahawk, Sea Sparrow ва Standard ракеталарини учириш учун 80та ускуна бўлади. 

Айни вақтда, Michael Monsoor ва Lyndon B. Johnson номли Зумволт синфидаги яна иккита ҳарбий кема Maine штатида барпо этилмоқда. Умуман, шу турдаги 3та кеманинг умумий қиймати америкалик солиқ тўловчиларга 22.5 млрд долларга тушади.

Top