10:21 / 21.05.2016
3970

Ливия хорижий давлатлар ҳарбийларининг аралашмаслиги борасида кафолатга эга бўлди

Ливия Миллий келишув ҳукумати халқаро ҳамжамиятдан олган кафолатига кўра, расмий Триполининг махсус сўровисиз хорижий мамлакатлар ҳарбийлари Ливияда ҳарбий амалиётлар ўтказа олмайди. 

Бу ҳақда, АҚШнинг Ливия ишлари бўйича муваққат вакили Вафа Бугайгис маълум қилди. 

"Менга маълум бўлишича, халқаро ҳамжамият ҳарбийлари Ливия раҳбариятининг махсус сўрови бўлмагунча, ушбу мамлакатда бўлиши эҳтимол ҳар қандай жанговар ҳаракатларда иштирок этмайди", -деган Бугайгис. 

Аввал хабар қилинганидек, АҚШ ҳарбий махсус бўлинмалари Ливия шарқий ва ғарбий қисмларида ўзи таянч базаларини барпо этишган. Ҳарбий пунктлар ИШИД террористик гуруҳига қарши жанговар ҳаракатлар бошлангудек бўлса, маҳаллий иттифоқчиларни жалб этишга қаратилган.

Top