12:05 / 22.05.2016
10973

Бухоро вилоятида фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови ўтказилди

Бухоро вилояти Вобкент туманидаги “Вобкент” маҳалласида очиқлик ва муқобиллик тамойиллари асосида фуқаролар йиғини раиси ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови ўтказилди. 

Тадбирда ишчи гуруҳ раҳбари йиғилганларни маҳалла йиғини раислигига муқобиллик асосида кўрсатилган тўрт номзоднинг таржимаи ҳоли, ижтимоий фаолияти билан таништирди.

Бозор Рамазонов кўп йиллардан буён “Вобкент” маҳалла фуқаролар йиғини раиси вазифасида ишлаб келади. Бу вақт давомида у ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижросини таъминлаш, кўчаларни ободонлаштириш, ёшларни спортга жалб этиш, аҳоли бандлиги каби муҳим масалаларда фаол иштирок этиб келмоқда.

Кейинги 5 йилда ҳудудда 50 га яқин кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъекти ташкил этилиб, 150 дан ортиқ янги иш ўрни яратилди. Битирувчи ёшларнинг бандлигини таъминлаш, шахсий бизнесини бошлаши ва ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш ҳам маҳалла раисининг доимий эътиборида.

Сайлов фуқаролар вакиллари йиғилиши қарорига асосан очиқ овоз бериш йўли билан ўтказилди. Кўпчилик овоз билан Бозор Рамазонов маҳалла фуқаролар йиғини раислигига қайта сайланди.

Сайловда вакиллар томонидан кўрсатилган 26 номзоддан 13 маслаҳатчи ҳам сайланди.

Top