АҚШнинг Иллинойс штати таркибидаги Чикаго шаҳрида юз берган отишма натижасида камида 14 киши жароҳатланган ва 1 киши ҳалок бўлган.
Маҳаллий полиция вакили Ҳектор Элфаронинг маълумотига кўра, отишма ҳудудидан 26 ёшли эркак жасади топилган. У икки нафар номаълум шахс Энглвуд туманида келтириб чиқарган отишма қурбонига айланган.
NBC телеканали маълумотига кўра, жароҳатланиб шифохонага ётқизилганлардан 3 нафари оғир аҳволда қолмоқда.
Манбаларда айтилишича, отишмага гиёҳванд моддалар билан савдо қилувчи гуруҳлар ўртасидаги можаро сабаб бўлган.