10:10 / 22.05.2016
9408

Фидель Кастро ва Моралес ўзаро учрашувда Лотин Америкасидаги вазиятни муҳокама қилишди

Куба инқилобининг тарихий етакчиси Фидель Кастро Гаванада расмий ташриф билан оролга келган Боливия президенти Эво Моралес билан учрашди. Бу ҳақда Куба давлат телевидениесига асосланиб РИА Новости хабар қилди. 

Дўстона учрашув давомида 89 яшар Кастро ҳамда Моралес Лотин Америкасидаги вазиятни муҳокама қилишди. 

Озодлик оролига ташрифи чоғида Моралесга Кубанинг олий мукофоти – Хосе Марта ордени тақдим этилди. Боливиялик раҳбар эса АҚШ юрисдикцияси тасарруфидаги Гуантанамо ҳарбий-денгиз база ҳудудининг Кубага қайтишига умид билдирди.

“Антикапиталистик ва антиимпериалистик шимолий америкалик президент майдонга чиққанда Гуантанамо Кубага қайтади”, - ёзиб қўйди Моралес ўзининг твиттерида. 

Кубага ташрифидан кейин Моралес Венесуэлага йўл олди. Каракасда уни аэропортнинг ўзидаёқ президент Николас Мадуронинг шахсан ўзи кутиб олди.

(Сурат © AP Photo/ Rose Serra)

Top