13:32 / 22.05.2016
8144

Хитой вазири Шанхай ҳамкорлик ташкилоти хусусида фикр билдирди

Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Ипак йўли иқтисодий камарининг Европа иқтисодий ҳамкорлиги билан бирлашув майдони бўлиши мумкин деб ҳисоблайди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди

Бишкек матбуот конференциясида Қирғизистон ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев билан учрашувдан кейин вазир, “Шундай йўл тутиш лозимки, ШҲТ Ипак йўли иқтисодий камарининг Европа иқтисодий ҳамкорлиги билан тезкор бирлашув майдонига айлансин”, - дея маълум қилди. 

Ва И расмий ташриф билан 22 май куни Қирғизистонга келган. Қирғизистонлик ҳамкасби билан улар икки томонлама муносабатлар ҳамда алоқаларни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилишди. Вазирнинг айтишича, бу йўлда асосий йўналиш ишлаб чиқариш кучланишлари, инфратузилма алоқалари, савдо ва сармоя соҳаларини ривожлантириш борасидаги ҳамкорлик бўлади. 

Хитойлик вазир Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев билан ҳам учрашади.

Top