20:31 / 22.05.2016
4452

Ҳиндистон шимолида террорчилар билан тўқнашувларда 5 нафар ҳарбий ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг шимолидаги Манипур штатида жойлашган Чандел округида террорчилар билан отишмада 22 майда "Ассам мерганлари" хавфсизлик кучлари бўлимининг 5 нафар ҳарбийси ҳалок бўлди. Бу ҳақда штат полицияси маълум қилди.   

Ҳуқуқ-тартибот муассасалари маълумотларига кўра, ҳудудни назорат қилган ҳарбийлар гуруҳи пистирмага тушиб қолган ва жангарилар томонидан отиб ташланган.

Манипур штати Ҳиндистоннинг энг нотинч ҳудудларидан ҳисобланади. Бу ерда штатнинг турли қисмларига мухторият берилишини талаб қилувчи исёнчи этник гуруҳлар ҳаракат қилади. Улар ҳукуматга қарши қуролли кураш олиб борадилар. 1979 йилдан бери 10 мингдан кўпроқ одам бу тўқнашувларнинг қурбонлари бўлган.

 

Top