21:16 / 22.05.2016
9806

Ўзбекистон кубоги. «Бухоро» «Пахтакор»ни турнирдан чиқариб юборди

Ўзбекистон Кубогининг нимчорак финали доирасида ўтказилган яна бир учрашувда «Бухоро» Тошкентнинг  «Пахтакор» клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди.

Учрашувда 1:0 ҳисоби қайд этилди. 

Ўйиннинг 74-дақиқадасида тошкентликлар дарвозасига белгиланган пенальти зарбасини жамоанинг собиқ футболчиларидан бири Баҳодир Пардаев аниқ амалга оширди.

18 май куни Тошкентда кечган биринчи учрашувда ҳам «Бухоро»«Пахтакор»ни шу ҳисобда мағлубиятга учратганди.

Шу тариқа «Бухоро» жамоаси турнир фаворитларидан бирини ортда қолдириб, чорак финалга йўл олди. Бу жамоага кейинги босқичда «Қўқон—1912» жамоасига рақиб бўлади.

Охирги чорак финал йўлланмаси соҳиби 8 июнь куни «Локомотив» ва«УзДонгЖу» ўртасидаги баҳсдан сўнг аниқланади. 

Ўзбекистон кубоги-2016
Чорак финал жуфтликлари
«Бухоро» - «Қўқон-1912» 
«Андижон»  - «Насаф» 
«Бунёдкор» - «Металлург»
«Машъал» - «Локомотив» ёки ЎзДонгЖу»

Чорак финалнинг дастлабки ўйинлари 5 ва 6 июль кунлари бўлиб ўтади. Жавоб учрашувлари эса 8 июль кунига белгиланган.

Top