19:21 / 23.05.2016
6311

Дэвид Кэмерон рафиқаси учун 2,1 минг долларга минилган автомобиль сотиб олди

Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон турмуш ўртоғи Саманта учун 1495 фунт стерлинг (2100 доллар) эвазига фойдаланилган Nissan Micra автомобилини сотиб олди. Бу ҳақда The Telegraph хабар қилди.

Кэмерон Оксфордширда минилган автомобиллар савдоси билан шуғулланувчи автодилердан мовий тусдаги Micra сотиб олган. 

Компания эгаси Лайэн Ҳэррисга “бош вазир унинг автосервисига келаётгани" ҳақида айтишганда у буни ҳамкасбларининг ҳазили деб ўйлаган. 

“У етиб келганда мен кўзларимга ишонмадим. У бир ярим соатча машиналарни ўрганди ва Буюк Британияда ишлаб чиқарилган автомобиль сотиб олишни исташини айтди”, - деди Ҳэррис. 

Охир-оқибат, Кэмерон хотинига кам бензин сарфлайдиган машина олиб беришга қарор қилган.

Top