14:37 / 23.05.2016
13542

Фото: «Локомотив» футболчилари Маккани зиёрат қилди

Тошкентнинг «Локомотив» футбол клуби футболчилари Умра зиёратини амалга оширишди. Жамоа футболчилари ва ходимлари зиёрат вақтида тушган сурат Facebook’даги саҳифага жойлаштирилган.

Бу зиёрат жамоанинг ОЧЛ нимчорак финалида Саудиянинг «Ал-Ҳилол» клубига қарши 17 май куни кечган учрашувидан олдин амалга оширилган.

Саудия Арабистонида «Ал-Ҳилол» меҳмони бўлган «темирйўлчилар» 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаганди.

Мазкур жамоалар иштирокидаги жавоб ўйини 24 май куни Тошкентдаги «Локомотив» стадионида бўлиб ўтади.

Top