12:06 / 23.05.2016
4459

Lufthansa самолёти ҳаводалигида эшикни очишга уринган йўловчи туфайли Ҳамбургга шошилинч тарзда қўнди

Lufthansa авиакомпаниясининг йўловчи самолёти парвоз вақтида лайнер эшигини очишга уринган йўловчи туфайли Ҳамбургга шошилинч тарзда қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда CBC News хабар тарқатган.

Бу самолёт Мюнхендан Канаданинг Ванкувер шаҳрига LH476 рейсни амалга оширганди. Гувоҳларнинг айтишича, бу йўловчи самолёт ҳавога кўтарилганидан кейин асабийлаша бошлаган, бақирган ва чекмоқчи бўлган. 

"У 38 минг фут баландликда (11,5 минг метр) самолёт эшигини очишга уринди", дейди гувоҳ.

Шундан сўнг, самолёт капитани Ҳамбургга қўниш учун рухсат сўраган. Ерда бу йўловчи рейсдан четлаштирилган.

Ҳамбург полицияси хабарига кўра, бу шахсни шифокор кўрикдан ўтказган ва унда руҳий фаолиятнинг бузилишини аниқлаган. Уни маҳаллий психиатрия касалхонасига етказишган.

Кўп вақт ўтмасдан самолёт Ванкуверга парвозни давом эттирган. Бу ҳодиса туфайли самолёт манзилга 3 соат кечикиб етиб борган.

Top