17:37 / 23.05.2016
12007

ОАВ: Алишер Усмонов 600 млн доллар эвазига 156 метрли яхта сотиб олди

GTSpirit порталида кўп профилли USM Holdings холдинги акционери, россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг Германияда янги яхта сотиб олгани ҳақида маълумот берилди. Унга кўра, 156 метр узунликдаги бу яхта 600 млн доллар эвазига харид қилинган.

Яхта Бремендаги Lurssen номли кемасозлик билан шуғулланувчи компания томонидан қурилган. Яхтанинг қурилиши бир неча йил давом этган ва у бир неча ой давомида денгизда синовдан ўтказилгач, Усмоновга топширилган.

Россиялик миллиардер бу яхтага онаси шарафига "Дилбар" номини бергани айтилган. Яхта 21 май куни Германиядаги портни тарк этган.

Маълум қилинишича, бу яхтага жами 120 киши жойлашади: 40 нафар мижоз ва 80 нафар экипаж аъзолари. Кема дизайни билан Монакодаги Espen Oeino бюроси шуғулланган.

Маълумот учун, Усмонов 2008 йилда ҳам қимматбаҳо яхтага эга бўлганди. Биринчи яхта нархи 100 млн евродан 200 млн еврогача бўлгани айтилган.

Top