11:51 / 23.05.2016
4355

Сенегал президенти Қозоғистонга биринчи марта расмий ташриф билан келди

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Остонага илк расмий ташриф буюрган Сенегал Республикаси президенти Маки Салл билан учрашди. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар қилди. 

“Мамлакатларимиз аро тўлиқ ҳамфикрлилик мавжуд. Бизнинг давлатимиз Сенегал билан барча йўналишларда, сиёсатда ҳам, иқтисодиётда ҳам ҳамкорликка тайёр. Сизнинг республикангиз Африкада муҳим аҳамиятга эга давлат ҳисобланади ва бу давлат билан ҳамкорлик қилиш биз учун шараф”, - деди Нурсултон Назарбоев. 

Ўз навбатида Маки Салл Қозоғистонга келиш таклифи учун миннатдорчилик изҳор қилди ва ушбу ташриф икки давлатлараро алоқаларни яхшилашга умид қилишини билдирди. 

“Мен орқали Қозоғистон билан алоқа ўрнатиш истагидаги бутун Африкани кўришингизни истардим”, - сўзлари билан илиқ фикрларини маълум қилди Сенегал президенти. 

Учрашув чоғида давлат раҳбарлари сиёсат, иқтисодиёт ва маданият соҳалари, шунингдек, халқаро ва ҳудудий аҳамиятдаги масалаларни муҳокама этди.

Куннинг энг асосий ва қизиқ хабарларидан тезкор равишда хабардор бўлиш учун «Kun.uz»нинг Telegram’даги каналига аъзо бўлинг.

Top