14:50 / 23.05.2016
7925

“Тафаккур синовлари” кўрик танлови ғолиблари аниқланди

2015-2016 ўқув йилида олий таълим муассаси талабалари ўртасида ўтказилган “Тафаккур синовлари” кўрик танловининг ҳудудий минтақавий босқич ғолиблари аниқланди.

2016 йилнинг 17-18 май «Тафаккур синовлари» Республика кўрик танловининг минтақавий босқичида биринчи гуруҳидан ўрин олган Тошкент ирригация ва мелиорация институти, Ўзбекистон миллий университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати институти жамоалари ўзаро беллашди. Тошкент автомобил йўллар институтида бўлиб ўтган Тошкент ирригация ва мелиорация институти иқтидорли талабалар томонидан низомда кўрсатилган бешта шарт бўйича қизғин савол жавоблар, саҳна кўринишлари кўрсатиб ўтилди. Ҳар бир жамоанинг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан одилона баҳоланиб борилди.

«Тафаккур синовлари» кўрик танловининг минтақавий босқичида Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти фаолларидан ташкил топган “Ирригатор” жамоаси юқори натижа билан 1-даражали диплом ва Республика босқичга йўлланмани қўлга киритди. Иккинчи гуруҳда беллашган Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомчилик ва дизайн институти, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ва Тошкент давлат аграр университети жамоаларидан Республика босқичида иштирок этишга Тошкент давлат аграр университети жамоаси муносиб деб топилди.

Top