09:38 / 23.05.2016
3984

Трамп: “АҚШдаги ўқитувчилар ўзлари билан қурол олиб юришлари керак”

АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трампнинг таъкидлашича, мамлакатдаги айрим мактабларда дарс берувчи ўиқтувчилар ўзлари билан қурол олиб юришлари керак. Бунга сабаб ўқув даргоҳларига қилинаётган қуролли ҳужумлардир.

«Мен ўқотар қуролларни синфхоналарда бўлишини истамайман. Аммо сўнгги пайтларда таълим даргоҳларида бўлаётган ишлар кишини ҳайрон қолдирмай қўймайди.

Шу сабаб истисно ҳолларда ўқитувчилар ўзлари билан қурол олиб юришлари керак», — деди у.

Шу сабаб штатлардаги Миллий ўқ отиш ассоциацияси (NRA) Дональдни қўллаб-қувватлаган.

Top