18:58 / 24.05.2016
6090

Обама Вьетнамдаги ресторанлардан бирида 6 долларга овқатланди

АҚШ президенти Барак Обама Вьетнамдаги одатий ресторанлардан бирига ташриф буюрди. Бу ҳақда Independent хабар бермоқда.

Барак Обама телебошловчи ва бош ошпаз Энтони Бурден билан бирга Ханойдаги ресторанлардан бирига кирди. Улар лапша ва муздек ичимлик буюришди. Овқатланиш уларга 6 долларга тушди. Бош ошпаз ҳисоб қоғози туширилган суратни ўз твиттерида эълон қилди. Меҳмонлар пластикдан ясалган оддий стулларга ўтиришган. Ичкарида,шунингдек, оддий аҳоли вакиллари ҳам бўлган.

Ресторандан чиқавкришда Обамани маҳаллий аҳоли кутиб олди. Президент улар билан саломлашди ва лимузинга ўтириб, жўнаб кетди.
Аслида, ресторанга кириш режалаштирилмаган эди. Журналистларни ичкарига қўйишмади. Суратларни ичкридаги одамлар олишди.

Top