15:45 / 25.05.2016
14594

Халқ таълими вазирлиги битирувчилар сони бўйича тафовутга ойдинлик киритди

Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган айрим интернет нашрларида Халқ таълими вазирлиги ўтказган матбуот анжуманида тақдим этилган маълумотлар билан расмий сайтда тақдим этилган рақамлар ўртасида тафовутлар борлиги ҳақида ўқувчилар диққатини чалғитувчи нохолис ахборотлар тарқатилди. Шу муносабат билан Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Баҳриддин Шайвалиев мазкур масалага ойдинлик киритди.

“Ўқув йили аввалида эълон қилинган статистик маълумотлар мавжуд далиллар асосида ишлаб чиқилган бўлиб, вақт ўтиши билан Ўзбекистонга кўчиб келиш ва кўчиб кетиш, қайта ўқиш, шунингдек, Ички ишлар, Мудофаа вазирлиги ва бошқа давлат муассасалари ихтиёридаги умумтаълим мактабларида таҳсилни давом эттириш каби турли сабабларга кўра ўзгариб туради. Бундай тафовутнинг бўлиши табиий ҳолат. Бироқ айрим электрон нашрлар томонидан шов-шув кўтариш орқали ўз обрўсини ошириб олиш мақсадида ўқувчилар диққатини чалғитувчи нохолис ахборотлар тарқатилди”, - деди Б.Шайвалиев.

9-синф битирувчилари сони 476 минг 616 нафарни ташкил этиши кўрсатилган бўлса, расмий сайтнинг асосий кўрсаткичлар бўлимида эса ўқув йили аввалидаги маълумотлар - 475 минг 778 нафарлигича сақланиб қолган.

Top