19:42 / 25.05.2016
6957

ОАВ Жеймс Бонд образини гавдалантирувчи янги актёр номини эълон қилди

Британиянинг The Sun газетаси жосус 007 қаҳрамонини гавдалантирувчи янги актёр номини эълон қилди. Бу бир қанча роллари билан киноихлосмандларига яхши таниш бўлган Жейми Беллдир.

Тасдиқлашларича, 30 ёшли актёр бондчилар продюсерлари билан норасмий келишувлар ўтказган.
Манба келтирган маълумотларга кўра, унинг номзодини продюсер Барбара Брокколи илгари сурган.
Манбанинг келтиришича, номзодлар рўйхатида Том Хиддлстон ва Эйдан Тернерлар ҳам бўлган.

Top