14:33 / 26.05.2016
3899

Япония бош вазири G7 раҳбарларига ўзи бошқарилувчи автомобилларни намойиш этди

Япония бош вазири Синдзо Абэ "катта еттилик" мамлакатлари давлат ва ҳукумат раҳбарларига, Исэ-Сима саммити доирасида мустақил юра оладиган автомобилларни намойиш этди. 

G7нинг айрим раҳбарлари 2020 йил Токио Олимпиадасида пайдо бўлиши кутилаётган автомобилларда сайр ҳам қилишган. 

Саммит ташкилотчиларининг сўзларига кўра, Бош вазирнинг таъбири билан айтганда, бу каби автомобиллар келажакда йўл-транспорт ҳодисалари сонини қисқартириш ва кекса ёшли кишиларнинг автомобиль бошқарувини янада хавфсиз қилишда ёрдам беради.

Top