11:04 / 26.05.2016
5154

Хоразмда оғир атлетика бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида мезбонлар ғолиб бўлди

Хоразм вилояти 20 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилди. Турнирда йигит ва қиз спортчилар ўз имкониятларини синовдан ўтказишди

Ушбу турнирда Нанкин Олимпиадасининг кумуш медаль соҳиби Фарҳод Собиров, икки карра Осиё кубоги ғолиби Азамат Шарипов, Нанкин Олимпиадаси иштирокчиси Комила Абдуллаева, Осиё кубоги совриндори Дина Тожиева каби маҳоратли атлетлар ғолиблик учун курашишди. Мусобақа якунларига кўра, йигитлар ва қизлар ўртасида ҳам мезбон вилоят жамоаси яққол пешқадам бўлди.

Ўғил болалар: 
1. Хоразм вилояти. 
2. Тошкент вилояти. 
3. Самарқанд вилояти. 

Қиз болалар: 
1. Хоразм вилояти. 
2. Қорақалпоғистон Республикаси. 
3. Андижон вилояти.

Top