16:55 / 26.05.2016
5133

Кличко "Петро Порошенко блоки" раҳбарлигидан кетиш ҳақида ариза ёзди

Киев шаҳри мэри Виталий Кличко "Петро Порошенко блоки" раҳбарлигидан истеъфога чиқиш ҳақида ариза ёзди. Бу ҳақда «Украинская правда» хабар тарқатди.

Унинг сўзларига кўра, унинг мурожаати сиёсий кенгаш ва партия съездида кўриб чиқиш учун юборилган.

Манбанинг ёзишича, унинг ўрнини Ирина Герашенко эгаллаши кутилмоқда.

Герашенко эса бундай эҳтимол ҳақида билмаслигини билдирган.

Top