10:01 / 26.05.2016
2970

McDonald'sнинг Чикагодаги бош қароргоҳи ходимларнинг норозилиги туфайли ёпилди

Американинг тез овқатланиш ресторанлари тармоғи McDonald's, компания ишчиларининг норозилиги туфайли, Чикагодаги бош қароргоҳини вақтинча ёпишга мажбур бўлди, деб хабар қилмоқда Associated Press.

Хабарларга кўра, хизматчилар соатига 15 доллар бўлган минимал маошни кўтаришни талаб қилишмоқда. Улар, бош қароргоҳ олдига палаткалар ўрнатишиб, норозилик намойишларини 26 май куни давом эттириш ниятида. 

Компания расмий вакили Лиза Маккомбнинг маълум қилишича, «ходимларга уйидан туриб ишлаш таклиф этилган. Уларнинг аксарияти бу имкониятдан фойдаланишган». 

McDonald's акционерлари йиғилиши 26 май куни бўлиб ўтади. Бироқ, ўн минглаб кишилар мажлиснинг кўтаринки руҳда ўтишига имкон бермаслиги аниқ.

Top