10:18 / 26.05.2016
3425

ОАВ: Apple’нинг Хитойдаги етказиб берувчиси 60 минг ишчи ўрнини роботларга алмаштирди

Apple буюртмаларини бажарувчи Hon Hai компанияси (Foxconn Technology Group сифатида ҳам таниқли) 25 май куни 60 минг нафар ишичиси ўрнини роботларга алмаштирди. Бу қадам узоқ лойиҳаларни амалга ошириш учун харажатларни камайтириш ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни сифатини яхшилаш, шунингдек, Apple’га боғлиқ ҳолда амалга оширилди. Бу ҳақда Fox News телеканали хабар бермоқда.

Гап Цзянсу провинциясидаги Куньшан заводи ҳақида кетяпти. Заводда 110 минг киши меҳнат қиларди, эндиликда улар сони 50 минг нафарга тушди. Телеканалнинг баёнот беришича, бу тадбирлар провинцияда жойлашган 600 та юқори технологик фирмаларда қўллаш режалаштирилган. Ўтган йилда бу ердан 51 млн ноутбук ва 20 млн смартфон ишлаб чиқарилган.

Top