17:19 / 27.05.2016
3870

Эд Вудворд: «Моуриньо бугунги кунда дунёдаги энг яхши мураббий»

«Манчестер Юнайтед» вице-президенти Эд Вудворд жамоага Жозе Моуриньонинг бош мураббий этилишидан кейинги фикрларини билдириб ўтди.

«Моуриньо шунчаки бугунги кун футболида дунёнинг энг яхши мураббийи. У Европанинг турли мамлакатларида совринлар ютган ва ҳамиша футболчиларни руҳлантириб, олға бошлаган. Қолаверса, у АПЛ чемпионатини жуда яхши билади ва бу ерда 3 мавсумда чемпион бўлган.

Мен Моуриньони «Манчестер Юнайтед»да кўрганимдан хурсандман ва уни қўллайман. Унинг муваффақиятлар рўйхати жамоамизни олға бошлаш учун идеал тарзда мос келади», - дейди Вудворд.

Маълумот учун, Моуриньо турли йиллард Англияда «Челси»даги 2 марта фаолиятидан ташқари, Португалия, Италия ва Испания чемпионатларида «Порту», «Интер» ва «Реал» жамоаларида ишлаган.

У АПЛдаги 212та ўйинининг 140тасини ғалаба билан якунлаган, 44та дуранг ва  28та мағлубият қайд этган. Ғалаба кўрсаткичи 65 фоиз.

53 ёшли мутахассис АПЛ тарихидаги ўйинларда ўртача ҳисобда энг кўп очко ишлаган етакчи мураббий (3дан 2,18). Ундан кейинги ўринларда Фергюсон (2,16), Анчелотти (2,07), Манчини (2,03).

Top