23:57 / 28.05.2016
4863

CAS футболчи Диаррага "Локомотив"га 10 млн евро жарима тўлаш мажбуриятини қўйди

Лозаннадаги спорт ҳакамлик суди (CAS) "Марсель" клуби яримҳимоячиси Лассана Диаррани Москванинг "Локомотив" клубига шартномани муддатдан аввал бузгани учун 10 млн евро миқдорида товон пули тўлаш мажбуриятини қўйди, деб хабар бермоқда RMC. Бундан ташқари, 31 ёшли француз CAS’га 110 минг евро тўлайди.

Диарра, шунингдек, 15 ойга дисквалифиция қилинган эди ва у бу муддатни ўтаб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Диарра "Локомотив"дан кетиб қолгандан кейин, Халқаро футбол федерацияси уни аввалги жамоасига 12 млн евро товон пули тўлашга чақирганди. Шундан кейин футболчи ФИФАнинг баҳсларни ҳал қилиш бўйича палатасининг қарори устидан CAS’га шикоят қилганди, бироқ ҳакамлик суди шикоятни рад этган.

Top