15:05 / 28.05.2016
3514

Франциялик йўловчилар носозлик туфайли тунни вагонларда ўтказди

Париж-Бордо темир йўли йўналишида қатнаётган поездларнинг 7 мингга яқин йўловчиси, компьютер тармоғида юз берган носозлик сабаб, 27 майдан 28 майга ўтар кечасини поезд вагонлари ёки темир йўл бекатларида ўтказишга мажбур бўлишди. 

"Стрелка қурилмасининг сигнализацияси ишдан чиқиши, поездларнинг мазкур ҳудуддан ўтишига тўсқинлик қилган. Бу носозлик, мамлакат темир йўллари тарихида ноёб ҳодисадир", — дея темир йўл бошқармаси ходими Филипп Моли сўзларидан иқтибос келтиради BFM TV телеканали. 

Натижада, 3та тезюрар поезди рейси бекор қилинган, яна 13таси бекатлар ёки йўлларда ҳаракат бошланишини кутишга мажбур бўлган. 

Шанба куни эрталаб, ҳаракатлар қайта йўлга қўйилган, йўловчиларга сафарларини давом эттириш ёки чипта нархида товон пули олиш таклиф этилган.

Top