23:37 / 28.05.2016
5034

Кувайт Эронга 47 маҳбусни топширди

Кувайт Эрон билан маҳбусларни алмашиш бўйича келишувга кўра, Эронга 47 маҳбусни топширди, деб айтилди Кувайт ИИВнинг матбуот билан алоқалар бошқармаси хабарида.

"Кувайтнинг инсон ҳуқуқлари низоми ва халқаро келишувларни бажариш бўйича  мажбуриятларига мувофиқ, Ички ишлар вазирлиги раҳбари ўринбосари, ахлоқ-тузатиш муассасалари ишлари бўйича ёрдамчи генерал Холид ад-Дийин Эронга қамоққа маҳкум қилинган 47 кишини топшириш ҳақида қарор имзолади", деб таъкидланмоқда хабарда.

Вазирликда бу қарор маҳбуслар жазони ўз юртида ўташи бўйича Кувайт ва Эрон ўртасидаги икки томонлама келишув асосида қабул қилингани айтилди.

Top