12:49 / 28.05.2016
17775

Ўнлаб киши томонидан тажовуз қилинган қиз видеоси бразилияликларнинг қаҳр-ғазабини уйғотди

Бразилия полицияси 16 ёшли қизга жинсий тажовуз қилиб, унинг видеоси ва суратларини ижтимоий тармоққа жойлаштиришда гумон қилинаётган камида 30 кишини қидирмоқда. Бу воқеа, мамлакат жамоатчилигида кенг акс-садо берди, деб хабар қилмоқда CNN телеканали. 

Зўравонлар қизнинг суратлари ва видеосини Twitter тармоғига жойлаштиришган. Ҳодиса Рио де Жанейро харобаларида содир бўлган. 

Полициянинг 27 май куни ўтказган матбуот анжуманида маълум қилишича, ҳуқуқ посбонлари, видеодаги 4 кишининг шахсини аниқлашга муваффақ бўлган. 

Полиция маҳкамаси ҳозирча, суриштирув ишлари давом этаётгани туфайли, гумондорларга мурожаат қилмаган. Хабарларга кўра, улар нафақат гуруҳ бўлиб жинсий зўравонликни амалга оширишда, балки Бразилия интернет қонунларини бузганликда айбланмоқда. 

Мамлакатнинг муваққат президенти Мишель Темер ушбу ҳодисани қоралаб, Бразилиянинг барча штатлари хавфсизлик раҳбарларининг фавқулодда йиғилиш ўтказишга буйруқ берган. 

Полициянинг маълум қилишича, қиз йигитининг уйига кетаётгани ва келаси куни бошқа бир уйда 30дан ортиқ ўқотар қуроллар билан қуролланган эркаклар орасида уйғонганини тасдиқлаган.

Top