12:32 / 29.05.2016
7358

Хитойда Диснейлендга рақобат қилувчи мажмуа очилди

Хитойлик миллиардерлардан бири мамлакат жануби-шарқидаги Цзянси вилоятининг Наньчан шаҳрида улкан кўнгилочар мажмуа очди.

"Ванда-сити" деб номланган бу мажмуада аттракционлар, савдо марказлари ва улкан аквариумлар жойлашган.

Унинг қурилиши учун саховатпеша Ван Цзяньлин ўз компанияси ҳисобидан 3 млрд доллар сарфлаган. У бутун мамлакат бўйлаб яна 15та шундай мажмуа барпо этиш ниятида эканини билдирган.

Бундан олдинроқ ушбу миллиардер "Микки Маус ва Дональд Дак эраси якунлангани" ҳақида гапириб, хитойлик тадбиркорларни маҳаллий маданият асосида илҳомланиб, иш қилишга чақирганди.

Бу америкаликларнинг Disney компанияси Шанхай шаҳрида ўз аттракционини қуришга тайёрланаётгани ҳақидаги хабардан кейин юз берди.

Top