11:24 / 29.05.2016
7126

Парижда чақмоқ чақиши туфайли 9 бола жабрланди

Франция пойтахти Париж шаҳрида кучли довул ва момақалдироқлар вақтида 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган 9 бола яшин уришидан жароҳатланган. Бу ҳақда ўт ўчирувчилар хизмати вакили Эрик Мулан маълум қилди.

Айни вақтда жароҳатланганлардан 3 нафарининг ҳаёти хавф остида қолмоқда. Бу ҳодиса Франция пойтахтининг шимоли-ғарбидаги Монсо хиёбонида юз берган.

"Хиёбондаги туғилган кун зиёфати ўтказилаётган жойга яшин урилди", дея маълумот берган манба.

Маълум бўлишича, воқеа вақтида хиёбон ҳудудида тасодифан ўт ўчириш хизмати вакилларидан бири бўлган ва у жабрланувчиларга биринчи ёрдам кўрсатиб, тиббиёт ходимларини чақирган.

Top