18:27 / 30.05.2016
3356

Афғонистондаги ҳаво ҳужуми орқали 30 нафарга яқин жангари йўқ қилинди

30 май куни Афғонистон шимолида амалга оширилган ҳаво ҳужуми орқали камида 29 нафар жангари ўлдирилди. Бу ҳақда Ҳама Пресс агентлиги мамлакат мудофаа вазирлигидаги манбасига асосланиб хабар тарқатди.

Вазирлик маълумотига кўра, ҳаво ҳужумлари Боғлон ва Қандаҳор вилоятлари ҳудудида амалга оширилган. Қайд этилишича, бу ҳужумлар орқали яна 6 нафар жангари жароҳатланган. Ҳужум натидасида жангарилар бошпанаси, қурол-яроғ ва ўқ-дори сақланадиган омборхоналар йўқ қилинган.

Афғонистонда вазият кейинги 1 йил ичида ёмонлашди. Мамлакат шимоли-ғарбида "Толибон" ва ИШИД таъсиридаги гуруҳлар фаоллашган.

Top