22:00 / 31.05.2016
9065

Эрдўған Россия билан муносабатларни яхшилашни истамоқда

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Россия билан муносабатларни яхшилашни исташи, аммо бунинг учун Москва Анқарадан "биринчи қадам" сифатида қандай ҳаракат кутаётгани ҳақида тушунчага эга эмаслиги ҳақида айтиб ўтган.

Унинг фикрича, икки давлат ўзаро муносабатларни яхшилаш устида ишлаши керак.

У "учувчининг хатоси" туфайли Россия ва Туркия муносабатларига совуқчилик тушганини таъкидлаб ўтган.

Бундан олдинроқ, Россия президенти Владимир Путин Су-24 самолёти билан боғлиқ воқеага қарамасдан Россия Туркия билан муносабатларни аввалги ҳолига қайтаришни исташи, бунинг учун Туркия томонидан зарур қадамлар ташланиши кераклигини маълум қилганди.

30 май куни Туркия ТИВ раҳбари Мавлуд Човушўғли Анқаранинг Россия-Туркия муносабатларини нормаллаштириш учун комиссия тузилиши бўйича таклифи ҳақида билдирганди.

Top