12:41 / 31.05.2016
10568

Штайнмайер: дунёдаги биронта муаммони Россиясиз ҳал этиб бўлмайди

ГФР ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайернинг фикрича, жаҳондаги ҳар қандай муаммони Россия иштирокисиз ҳал этиб бўлмайди, аммо бу ўзаро турли қарашларга эга бўлмасликни англатмайди. 

Унинг сўзларига кўра, хоҳ бу Сурия ёки Ливия бўлсин ёхуд Тоғли Қорабоғ можароси бўлсин Россия қатнашиши талаб этилади. Шунга қарамай, айрим масалаларда, томонлар ўртасида турли фикрлар сақланиб қолмоқда. 

"Хусусан, Фридрих Эберт жамғармаси ходимини ушлаш ва Ганзей бюросига "хорижий агент" мақомини бериш масалалари борасида келишмовчилик мавжуд. Бундан ташқари, жамоат институтлари ва ТИВнинг "Лиза воқеаси"га жиддий эътибор бераётгани менга ижобий таъсир этди", — деб баёнот берган Штайнмайер Берлинда бўлиб ўтаётган герман-рус форумининг "Потсдам учрашувлари"да. 

Январь ойида Россия Биринчи канали, Берлинда 13 ёшли рус қизининг зўрланишига оид лавҳани намойиш этганди. 

Германия ҳукуматининг уқдиришича, Лиза Ф. нинг 30 соат мобайнида йўқолиб қолиши "ўғирлаш ёки жинсий тажовуз" билан боғлиқ бўлмаган. У 11 январь куни дугонасининг уйида ота-онасидан яширинган бўлган. 

Шу билан бирга, унга нисбатан 2015 йил сентябрида содир этилган тажовуз бўйича суриштирув ишлари давом этмоқда.

Top