08:21 / 01.06.2016
2944

65 миллион Tumblr-аккаунтларининг пароллари сотувга қўйилди

Tumblr блог-платформасидаги 65 миллион фойдаланувчиларнинг маълумотлари тўпланган база хакерлар томонидан сотувга қўйилди. Motherboard нашрининг хабарига кўра, таклиф нархи 150 долларни ташкил этади. 

Пароллар ва электрон манзиллар жиноятчилар томонидан 2013 йилдаёқ бузиб олинган.

Tumblr маъмурияти улардан фойдаланиш имконияти йўқлиги ҳақида хабар берган. Маълумотлар шифровка қилинмаганига қарамай, пароллар тасодифий байтлардан иборат.

Peace лақабидаги хакернинг таъкидлашича, компания SHA1дан фойдаланган. Бундан ташқари, хеш-функциялар билан бирга паролларни юборувчи ахборот технологиясидан фойдаланилган. Бундай шароитларда бузғунчилар учун символларнинг аслини топиш қийин бўлади. Шунинг учун ҳам хакерлар маълумотлар базаси учун паст нархни ўрнатишган.

Компьютер хавфсизлиги тадқиқотчиси Трой Хант Tumblr маълумотлар базасини Have I been pwned сайтига жойлаштирган. Бу саҳифа ёрдамида фойдаланувчилар ўз аккаунтлари бузилмаганликларини текшириб олишлари мумкин.

Top