08:39 / 01.06.2016
3823

Биологлар ўсимликлар тегишларга жавоб беришини исботлашди

Австралиялик олимлар тажрибавий йўл билан ўсимликлар уларга тегилганини ҳис қила олишларини тасдиқлашди. Тадқиқот Plant Physiology журналида чоп этилди.

"Одамлар ўсимликлар уларга тегилганини ҳис қилмайдилар деб ҳисобласаларда, аслида улар тегишларга жавоб беришлари кўрсатилди", деб айтди тадқиқотнинг етакчи муаллифи, Ғарбий Австралия университети олими Оливье Ван Акен. Олимларнинг айтишича, аввалги тадқиқотлар ўсимликлар ён-атрофдаги нарсалардан яхши хабардор бўлишини кўрсатганди. Мисол учун, ўсимликлар ҳашаротлар уларни еяётганларини билишади ва шикастланишнинг олдини олиш учун махсус кимёвий моддалар чиқаришади.

Янги тадқиқот доирасида олимлар ўсимликларга сув томчиларини пуркашган. Бунда улар минглаб генларда ўзгаришлар юз берганини аниқлашган. Бу физиологик жавоб рағбат пайдо бўлгандан бир неча дақиқадан кейин бошланган ва ярим соатларда якунланган. "Биз бундай реакция суюқликдаги кимёвий моддалар билан эмас, балки жисмоний алоқа, яъни барглар сиртига сув томчилари тушгани сабабли содир бўлганини кўрсатдик", деб таъкидламоқдалар олимлар.

"Олимлардан фарқли, ўсимликлар хавфли шароитлардан қочиб кета олмайдилар. Бунинг ўрнига уларда стрессдан ҳимояланиш тизими шаклланган, бу тизим уларга атроф-муҳитни ҳис қилишга имкон беради, хавфни аниқлаш ва унга тегишлича жавоб беришга ёрдам беради", деб айтмоқдалар олимлар.

Олимлар тадқиқот давомида ўсимликларда тегишга нисбатан реакцияни сўндирувчи иккита оқсилни аниқлашди. Келажакда ушбу иш ўсимликларни назорат қилинувчи шароитларда етиштириш ва сохта рағбатларга жавоб берувчи генларни ўзгартиришда ёрдам беради.

Top