14:29 / 01.06.2016
5795

“Шунқорлар” ҳарбий-спорт мусобақасининг мамлакат босқичи бошланди

Жиззахда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида “Шунқорлар” ҳарбий-спорт мусобақасининг мамлакат босқичи бошланди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 14 жамоа таркибида 140 нафар ўқувчи иштирок этмоқда. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Нуроний” жамғармаси ҳамкорлигида ёшларни ҳарбий хизматга тайёрлаш, уларда ватанпарварлик туйғусини янада юксалтириш мақсадида ўтказилаётган анъанавий мусобақа иштирокчилари мерганлик, кросс, турникда тортилиш, граната улоқтириш, тўсиқли йўлаклардан ўтиш, жой топографияси каби ҳарбий-спорт ҳамда ижтимоий-ҳуқуқий тайёргарлик, хорижий тил билимдонлиги сингари шартлар бўйича баҳслашади.  

  
Сафда юриш, сафда қўшиқ айтиш, альбом ва вимпеллар тайёрлаш, жой топографияси бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.

Мусобақалар  давом этмоқда.

Top