20:44 / 01.06.2016
17830

Тармоқда ҳайвонот боғидаги горилланинг отиб ташланишидан олдинги видео пайдо бўлди

Оҳайо штатидаги ҳайвонот боғида горилланинг отиб ташлангани кўплаб ҳайвон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг норозилигига сабаб бўлмоқда. 17 ёшли Харамбе лақабли горилла 4 ёшли болакай унинг қафасига тушиб кетгани учун отиб ташланган эди.

Тармоқларда горилла болакайнинг қўлидан ушлаб тургани тасвирланган видео тарқалган.

Ҳозирда бу видео гориллани отиб ташлаган ҳайвонот боғи ходимлари ҳамда болага эътибор билан қарамаган ота-онага қарши норозилик чиқишларини янада кучайтирган. 

Видеода горилла болакайнинг қўлидан ушлаганини кўриш мумкин.

"Балки бу билан Харамбе ёш дўстини одамлар тўдасидан ҳимоя қилишга урингандар", деган тахминлар билдирилмоқда.

Top