14:30 / 02.06.2016
3257

«Боруссия Д» Гундўған кейинги мавсумда АПЛда ўйнашини расман маълум қилди

«Боруссия Д» жамоаси ярим ҳимоячиси Илкай Гундўған янги мавсумда Англия чемпионатида ўйнай бошлайди. Жамоа расмий сайтида маълум қилинишича, футболчи «Манчестер Сити»га трансфер қилинган.

Томонлар Германия терма жамоаси ўйинчисининг трансфери борасида келишувга эришишган. Трансфер суммаси 26 миллион еврони ташкил қилади. Футболчи «Манчестер Сити» сафида муваффақиятли ўйнаса, ушбу сумма миқдори яна 3 миллион еврога ошади.

25 ёшли футболчи яқинда тиззасидан операция қилинди. Шунга қарамай, «Манчестер Сити» раҳбарияти ўйинчини ўз сафига қўшиб олишга қарор қилган. Май ойидаги машғулотларнинг бирида Гундўғаннинг тиззаси қопқоғи чиқиб кетганди. Шу боис, у Евро-2016 турнирини ўтказиб юборади ва янги мавсумнинг бошида майдонга туша олмайди. 

«Манчестер Сити» мураббийлар штаби футболчининг тўлиқ соғайиб кетишига ҳамда унинг Хосеп Гвардиола жамоасида асосий футболчилардан бирига айланишига ишонмоқда.

Top