20:19 / 02.06.2016
3892

ОПЕК аъзолари янги бош котибни сайлашди

2 июнь куни Австрия пойтахти Вена шаҳрида ОПЕК конференцияси очилди. Унда Нигерия вакили ОПЕКнинг янги бош котиби бўлди.

Reuters агентлигининг хабарига кўра, картелга Nigerian National Petroleum Corp. (NNPC) собиқ раҳбари (2009-2010 йиллар) Муҳаммад Баркиндо бош котиб этиб сайланган.

Баркиндо ўзининг янги лавозимида 1 августдан ишга киришади ва 3 йил давомида шу лавозимда фаолият кўрсатади.

ОПЕКнинг амалдаги раиси, 2007 йилдан буён шу лавозимда ишлаб келган Абдулла Салим ал-Бадрининг ваколати декабрда тугаганди, аммо янги бош котиб номзоди бўйича келишувга эришилмагани боис у 2016 йилнинг июнигача бош котиб вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.

ОПЕКнинг кейинги, 170-мажлиси шу йилнинг 30 ноябрида Вена шаҳрида бўлиб ўтади.

Top