22:53 / 02.06.2016
8989

Ўғриликдан ҳимоя қилинган қулфли ҳамён ишлаб чиқарилди

Code Wallet – бу қулай ва ишончли ҳамён-сейф бўлиб, у пул ва буюмларни атрофдагилар ҳужумидан ҳимоя қилади. Ҳамён учта белгили код орқали беркилади. У RFID билан тунашдан, контактсиз скимминг ва магнитсизлантиришдан ҳимояланган, Bluetooth 4.0 орқали кузатув тизими ҳам мавжуд. Code Wallet мустаҳкам алюминийдан slim форматидаги қути кўринишида тайёрланган. Махсус рух қотишмасидан ясалган қулф ва код фаолиятнинг ҳар қандай шароитида максимал ишончликни таъминлаб бера олади. Ҳамён ичида 7та чўнтак бўлиб, уларга 12та кредит карталари, 50тагача пул бирликлари, шунингдек, калит ёки таблетка каби кичик буюмлар сиға олади. Унинг ўлчами 10.8х9.5х2.2 см, оғирлиги эса 125 граммни ташкил этади. Kickstarter’да Code Wallet ҳамёнини 79 еврога сотиб олиш мумкин.

Top