19:11 / 02.06.2016
7065

"Юлдузча" танловига аризалар қабул қилиш давом эттирилмоқда

"Юлдузча" танловига аризалар қабул қилиш жараёни 20 майдан 6 июнга қадар давом этирилади. Ташкилотчилар жамоатчилик томонидан билдирилган таклиф ва истаклардан келиб чиққан ҳолда ана шундай қарорга келдилар. Мамлакатимизнинг чекка ҳудудларида истиқомат қилувчи ёш истеъдод эгалари 6 июнга қадар ўз хужжатларини ташкилотчиларга тақдим этиш имкониятига эгадирлар. Шуни алоҳида такидлаб ўтиш лозимки, танловга хужжат топшириш буйича Фарғона, Самарқанд, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри иштирокчилари анча фаолдирлир.

“Юлдузча” болалар мусиқий телевизион танловининг республика саралаш босқичи 7-8-9 июнь кунлари Тошкент шаҳрида, Мустақиллик майдони 2, манзилида жойлашган "Камолот" ёшлар ижод саройида бўлиб ўтади. Ҳозирги кунда ташкилотчилар томонидан танловни юқори даражада ўтказиш учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Танлов ҳақида “ютуб”даги қуйдаги манзилда тўлиқ маълумот олиш мумкин бўлади.

Top