16:31 / 03.06.2016
4517

Афғонистон Ўзбекистонга янги элчисини жўнатди

2016 йилнинг 3 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Афғонистон Ислом республикасининг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Сайид Шаҳобуддин Темурийни қабул қилди.

Элчи ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.

Мулоқот давомида Ўзбекистон-Афғонистон муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашувда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг бўлажак йиғилишига доир масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Афғонистон мазкур ташкилотда кузатувчи давлат сифатида иштирок этади.

Top