10:51 / 03.06.2016
3903

Араб коалицияси болалар ўлими туфайли БМТнинг "қора рўйхати"га кирди

БМТ бош котиби Пан Ги Мун Саудия Арабистони бошчилигида Яманда ҳарбий ҳаракатлар олиб бораётган араб коалициясини ҳарбий ҳаракатлар давомида тинч аҳоли вакиллари бўлган болаларнинг ўлими кузатилгани туфайли "қора рўйхат"га киритди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берган.

"Яманда икки томондан, ҳусийчилар томонидан ҳам, Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция томонидан ҳам шифохоналар ва мактабларга ҳужумлар қилиниб, қотилликлар амалга оширилиши бўйича қоидабузарликлар қайд этилган", дейди Пан Ги Мун.

БМТ ҳисобларига кўра, коалиция қуролли тўқнашувлар вақтида ҳалок бўлган 510 боланинг (Яманда кейинги 2 йил давомида ҳалок бўлган болаларнинг 60 фоизи) ўлимида айбдор ҳисобланади. Шунингдек, араб коалицияси ҳужумлари туфайли 667 бола майиб-мажруҳ бўлган.

Бундан олдинроқ, Оқ уй АҚШ томонидан Саудия Арабистонига кассетали бомбалар етказиб беришига тақиқ қўйгани ҳақида хабар берилганди.

Top